Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билимлар холис баҳоланди

18 Март 2025, 04:03

330

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва ходимлари “Маънавият ва маърифат дарслари” юзасидан синов топширишди.

Тадбир ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бу борадаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Синовлар вазирлик маънавий-маърифий ишлар хизмати масъул вакиллари томонидан қабул қилинди. Билимларни баҳолаш чоғида ҳар бир ходимнинг ўзлаштириш даражаси, конспект дафтарини юритиши, машғулотларда қатнашиши ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, мунтазам китоб мутолаа қилиш, билим ва дунёқарашни бойитиш, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш орқали ўз устида ишлаш борасида ходимларга тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech