Очиқлик, тезкорлик ва холислик

Янгиликлар

Билимдонлар пойтахтда беллашди

29 Март 2025, 07:03

209

ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ҳуқуқшунослик фани бўйича олимпиаданинг республика босқичида иштирок этдилар.

Иқтидорлик ёшларни саралаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, тизим учун муносиб кадрлар тайёрлаш мақсадида ўтказиб келинаётган олимпиадада 14 нафар ўқувчи қатнашди.

Олимпиада якунида Андижон академик лицейи ўқувчиси Аслиддин Ғаниев биринчи ўринни, Сурхондарё академик лицейи ўқувчиси Мубина Ражабова иккинчи ўринни, Сирдарё академик лицейи ўқувчиси Фарғод Ҳамзаев учинчи ўринни эгаллади.

Совриндорларга диплом, китоблар тўплами ва қимматбаҳо совғалар топширилган бўлса, қолган иштирокчилар Ички ишлар вазирлиги ташаккурномаси билан тақдирланди. Шу куни ўқувчилар академияда яратилган замонавий шароитлар билан ҳам танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu