Очиқлик, тезкорлик ва холислик

Янгиликлар

Байрам шукуҳи

22 Март 2025, 08:03

373

ИИВ Академиясида Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳда нишонланди.

Наврўзи олам асрлар давомида баҳор, эзгулик, меҳр-оқибат, меҳнат ва бунёдкорлик рамзи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутиб келмоқда.

“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам сайлида академия жамоаси фаол иштирок этди. “Сайл” тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда, курсант қизлар ўзлари тайёрлаган миллий таомлардан байрамона дастурхон тузади. Наврўз сайли давомида рассомлик, пазандалик, байрамона соч турмаклаш ва ошпазлик каби мусобақалар бўлиб ўтди. Байрам тадбири гўзал куй ва қўшиқлар, рақсларга уланиб кетти.

Тадбир якунида мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu