Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Барча саъй-ҳаракатлар жиноятларнинг олдини олишга қаратилган

24 Март 2026, 22:21

30

Халқимиз ҳамиша маҳаллага суянади. Чунки маҳаллалар жамият таянчи, осойишталик ва фаровонлик омили саналади.

Бугунги кунда юртимиздаги ҳар бир маҳаллада хавфсиз ва барқарор муҳитни шакллантириш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишлар пойтахтимизда янгича намунавий амалиёт асосида ташкил этилмоқда.

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов Чилонзор туманида бўлиб, “Чарх Камолон - 2” маҳалласида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли билан ҳамкорлиги, мурожаатлар билан ишлаш фаолияти, профилактик ишлар натижадорлиги, жиноятчиликни жиловлаш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Оилалардаги ижтимоий-маиший муаммоларни тизимли ўрганиб бориш, ижтимоий профилактика тадбирларини кучайтириш, ҳар бир жиноятни илмий-амалий таҳлил қилиш, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни амалиётга самарали жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

Шу куни ишчи гуруҳ вакиллари томонидан профилактика инспектори хонасида яратилган шароитлар, замонавий коммуникация тизимлари орқали ҳудудларни доимий кузатиш ва назорат қилиш имкониятлари кўздан кечирилди. Шунингдек “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасига борилиб, криминоген омилларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича тегишли тадбирлар белгиланди.

Масъулларга ҳуқуқбузарлик қайд этилиши мумкин бўлган жойларга қўшимча камера ва ташвиш тугмаларини ўрнатиш, рақамли технологиялар ёрдамида криминоген вазиятни реал вақт режимида таҳлил қилиб бориш, жиноятчиликка қарши курашнинг самарали механизмларини жорий қилиш юзасидан вазифалар юкланди.

Ҳар бир хонадон кесимида аҳоли билан манзилли ишлаш, одамларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech