Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллиги муносиб нишонланди.
Шоира таваллуди муносабати билан ташкил этилган тадбирда адабиётшунос олимлар, ижодкорлар, турли соҳа вакиллари, талаба ёшлар, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, адабиётимизга қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф этиш билан бирга, унинг муҳаббат, ватанпарварлик, инсоний қадриятлар ҳақидаги асарлари, турмуш синовлари ва адабиёт осмонида кечган ҳаёт йўли ёш авлод учун чинакам садоқат ва вафо тимсоли эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, унинг ўзбек аёли қиёфасини улуғловчи шеърларидан намуналар ва қўшиқлар ижро этилди. Зулфияхонимга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати