Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Амалиёт янгича тизим асосида ташкил қилинмоқда

22 Июль 2025, 02:07

75

Шу кунларда ИИВ академияси курсантлари жойлардаги ички ишлар органларида дуал таълим асосида амалиёт ўташмоқда.

Бунда кундузги таълимнинг 1-курс курсантлари ўқув танишув амалиётига жалб қилинган бўлса, 2-курс курсантлари учун иш ўрганиш амалиёти ташкил қилинмоқда.

Янги тизимга кўра, амалиёт даврида ҳар бир курсант “ходим ёрдамчиси” сифатида тажрибали мураббийларга бириктирилди. Курсантларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш, ихтисослик йўналиши хусусиятларига мослашишини таъминлаш мақсадида улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

Яна бир жиҳати, “курсант – мураббий – ота-она” ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилаётгани курсантларнинг кундалик фаолиятини самарали ташкил қилиш, улар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, амалиёт ўқиш давомида олинган назарий билимларни қўллаш, фойдали кўникмаларни эгаллаш, касбий фазилатларни шакллантиришда муҳим жараён ҳисобланади. Курсантлар бу имкониятдан унумли фойдаланиб, замон талабларига мос кадр бўлиб етишиши зарур.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech