Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Амалиёт ходими машғулот ўтди

23 Октябрь 2021, 09:10

1434

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти вакили Академия кундузги таълим бакалавриатининг 3-босқич курсантларига машғулот ўтди. 

Жиноят-ижроия ҳуқуқи фанининг “Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш” мавзуида ўтказилган машғулотда департамантнинг Тартибот бошқармаси катта инспектори, маёр Элдор Қосимов тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, назария ва амалиёт ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш масалаларига батафсил тўхталди.

Дарс жараёнида курсантлар жазони ижро этиш муассасаларида режимни ташкил этиш тартиби ва шартлари, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, тарбиялаш ва келгусида улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, маҳкумларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, муайян тоифадаги маҳкумларни алоҳида сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари, муассаса турига қараб маҳкумларни ҳар хил шароитда сақлаш, шунингдек жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларига мослаштириш юзасидан зарур билим ҳамда кўникмаларни олишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech