Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Аълочиларга кўкрак нишонлар топширилди

13 Сентябрь 2022, 09:09

1494

Ички ишлар вазирлиги академияси саф майдонида “Академия аълочиси” кўкрак нишони соҳибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Профессор-ўқитувчилар, ўқув-саф қисми офицерлари ҳамда кундузги таълимнинг бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган курсантлар иштирок этган тадбирни Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Музаффар Зиёдуллаев олиб борди.

Таълим масканида ёшларга замон талаблари даражасида билим бериш, иқтидорли ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Академия аълочиси” кўкрак нишони ҳам ана шу мақсадда таъсис этилган. Мазкур нишон билан фанларни “аъло” баҳоларга ўзлаштирган, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган курсантларни тиақдирлаш белгиланган.

Тадбирда 15 нафар иқтидорли курсантга кўкрак нишони ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди. Тақдирлаш маросимида сўз олганлар ёшларни муборакбод этиб, касбий билим ва амалий кўникмаларни пухта эгаллашга, юртимиз ёшлари учун яратилган замонавий имкониятларда самарали фойдаланишга даъват этдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech