Алишер Навоийнинг бебаҳо асарлари кекса-ю ёш учун қадрли. Бу улкан меросдан баҳраманд бўлиш инсоннинг тафаккур оламини бойитишга хизмат қилади.
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги шоир номи билан аталувчи маҳаллада маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Адабиёт кечасига нуроний отахону онахонлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар жам бўлди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси доценти Абдуваҳоб Холиқов сўз олиб, шоирнинг ҳаёти ва ижодига тўхталди. Навоийни англаш, асарларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш жамиятни маънавий юксаклик сари етаклаши айтиб ўтилди.
Кеча давомида кекса авлод вакиллари Навоий ғазалларидан тингладилар. Курсантларнинг “Фарҳод ва Ширин” достони асосида саҳналаштирган чиқишлари барчага манзур бўлди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати