Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Академияда навбатдаги сайёр суд

29 Июн 2026, 20:58

78

ИИВ академиясида жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг сайёр суди ўтказилди.

Мажлисда суд процесси иштирокчилари билан бирга, таълим муассасасининг 1-босқич курсантлари ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам қатнашди.

Шу куни Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми ва 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилди. Жараённи бевосита кузатган курсантлар судга қадар иш юритиш босқичи тўғрисида касбий билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Суд муҳокамасидан судьялар иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, унда соҳа мутахассислари томонидан жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмнинг қонуний асослари, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари ҳақида тушунча берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech