Навоийда ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг V Республика форуми бўлиб ўтди.
“Ёшлар ойлиги” муносабати билан 200 нафарга яқин иштирокчини жамлаган форум доирасида қизиқарли мусобақалар, маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар уюштирилди. Тизим вакиллари ютуқларини сарҳисоб қилиб, келгусидаги мақсад ва ғоялари билан ўртоқлашдилар.
Форум якунида фаол, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар эътироф этилди. Самарқанд вилояти ИИБ вакиллари “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” деб топилган бўлса, “Жанговар марш” мусобақасида Навоий вилояти ИИБ жамоаси, “Тактик триатлон” мусобақасида Бухоро вилояти ИИБ жамоаси, “Заковат куиз” интеллектуал ўйинида ИИВ академияси жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Ёшларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати