Футбол бўйича академия терма жамоаси аъзолари наманганлик ёшлар билан учрашдилар.
Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилоятидаги идоравий академик лицейида бўлиб ўтган учрашувда ўқувчилар ва уларнинг устозлари иштирок этди.
Жамоамиз аъзоси, подполковник Умид Дўстмуродов юртимизда футболни янада оммалаштириш борасидаги улкан ишларни эътироф этди. Сўнгги йилларда яратилган замонавий шароитлар туфайли академия курсантлари қатор ютуқлар эришаётгани таъкидланди.
Учрашувда иқтидорли курсантлар ҳам сўз олиб, академияда таълим олишнинг масъулиятли ва шарафли жиҳатлари, спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлиги учун аҳамияти ҳақида тўхталдилар.
* * *
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида “Судья ва курсантлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида академия курсантлари очиқ суд мажлисида иштирок этишди. Шундан сўнг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, хусусан, “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати