Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

25 Февраль 2025, 08:02

134

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Янгийўл шаҳар ИИБда тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тўғрисидаги қарори ҳамда бу борада амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳудудий профилактика инспекторлари етказилди.

*  *  *

Ўқув даргоҳида таниқли спортчи, бодибилдинг устаси Аҳад Худоёров иштирокида мотивацион учрашув ташкил қилинди.

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчи-мураббийлари, курсантлар иштирок этган тадбирда машҳур спортчи эришаётган ютуқлари ва бодибилдингнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди. Ёшларга спорт билан шуғулланиш, соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш, улкан марраларга эришиш сирлари бўйича тавсиялар улашди.

 *  *  *

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбати курсантлар учун фойдали билим ва тавсияларга бой бўлди.

“Кафил суғурта” АЖ билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда мазкур ташкилот вакиллари томонидан соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда суғурта тизимининг афзалликлари тушунтирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech