Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

25 Январь 2024, 07:01

1156

Ахборот-ресурс марказида ИИВ Ташкилий департаменти билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.  

Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда мазкур ихтисослик йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлар қатнашган тадбирда Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Феруз Бадалбоев фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан амалий тажрибалари билан ўртоқлашди. 

* * *

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 207-сонли ўрта умумтаълим мактабида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.  

Тарғибот тадбирини академиянинг Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти Хайрулла Қиличев ҳамда иқтидорли курсантлар Азизжон Таниев ва Ойгул Мамажонова олиб борди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, айниқса ёш авлод вакиллари учун яратиб берилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз борди.

* * *

Автомобиль тайёргарлик кафедраси томонидан “Ҳайдовчилик маданияти – хавфсизлик гарови” шиори остида тадбир ташкил қилинди.

Академия тасарруфидаги транспорт таъминоти бўлими ходимлари учун ўтказилган тадбирда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимидаги ўзгаришлар, транспорт воситаларини бошқариш учун қўйилган талаб ва мезонлар, ҳайдовчилик маданиятига риоя қилиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech