Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

13 Февраль 2025, 08:02

245

Магистратура тингловчилари учун ташкил қилинган машғулот “Хавфсизликни таъминлашда полиция тузилмаларининг ўрни” мавзуига бағишланди.

Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси билан ҳамкорликда ўтказилган онлайн машғулот давомида мавзунинг назарий жиҳатлари хориж тажрибаси мисолида тушунтириб ўтилди.

* * *

ИИВ академиясида тизимдаги ҳарбий сафарбарлик бўлинмалари бошлиқлари учун қисқа муддатли ўқув семинар ташкил қилинди.  

Икки кун давомида ҳарбий сафарбарлик бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган машғулотлар ўтказилиб, шахсий таркибнинг жанговар шайлигини ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

* * *

Саф майдонида сафдор, сержант ва офицерлар таркиби ходимлари учун саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Жисмоний ва жанговар тайёргарлик гуруҳи томонидан ташкиллаштирилган машғулотлар давомида ходимларнинг сафда ҳаракатланиш кўникмалари оширилди. Шунингдек, малакали ўқитувчи-мураббийлар томонидан саф қоидаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech