Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

07 Июнь 2025, 05:06

51

Академияда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг сайёр суди бўлиб ўтди.

Шу куни профессор-ўқитувчилар ва курсантлар Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи қисми “а” ва “б” бандларида назарда тутилган жиноят иши муҳокамасини кузатдилар. Мажлисдан сўнг судья А. Мирзаханов иштирокида “Ишни судга қадар юритиш босқичининг ўзига хос хусусиятлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

* * *

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида навбатдаги машғулотлар ташкил қилинди.

Малака ошириш курсига вазирлик академик лицейларидан 15 нафар ўқитувчи жалб қилинди. Беш кун давомида улар таълим жараёнида илғор методикаларни қўллаш бўйича маҳорат оширдилар. Машғулотлар якунида ўқитувчилардан тест синови қабул қилинди.

* * *

“Эксперт-криминалистика фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар онлайн мастер-класс машғулотида қатнашди.

“Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этилган жойни кўздан кечириш” мавзуида ташкил этилган машғулот Россия Федерацияси ИИВ Волгоград академияси доценти А. Сычева томонидан ўтказилди.

* * *

Таълим муассасасида пойтахтимиздаги 223-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўқув даргоҳи фаолияти, таълим жараёнлари, масканда яратилган замонавий шароитлар, академия тарихи музейи, Ватанпарварлик бурчаги ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech