Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

05 Февраль 2024, 10:02

579

Магистратуранинг “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислигида таълим олаётган тингловчилар учун ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида амалий машғулот ўтказилди.

Машғулот жараёнида криминалистик воситалар, махсус лабораторияларда ўтказилаётган экспертизалар, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

* * *

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси қошидаги “Ёш изқуварлар” курсантларнинг илмий тўгарагида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” ойлиги доирасида Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Амалиёт ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, профилактик тадбирларни ўтказиш усуллари ҳақида маъруза қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech