Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

29 Декабрь 2023, 07:12

555

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ИИВ Академияси магистратурасида ўтказилган давра суҳбати ушбу соҳадаги янгиланишларга бағишланди.

Тадбирда вазир ўринбосари Жамол Махсудов рақамли технологияларнинг имкониятлари ва мамлакат тараққиётидаги ўрни, ахборот технологияларини ривожлантириш, давлат бошқарувини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

* * *

Ички ишлар вазирлигининг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги академик лицейларида тарғибот тарбирлари ўтказилди.

Учрашувлар чоғида давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш фаолиятига оид қарорлари мазмун-моҳияти, ИИВ Академиясига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартиби, имтиҳон турлари ҳамда ўқув жараёнида курсантлар учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Ўқувчилар маскан ҳаёти ёритилган видеороликни томоша қилиб, ўзларини қизиқтиган саволларга жавоб олишди. 

* * *

Янги йил байрами арафасида марҳум ички ишлар органи ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Хайрли тадбир баҳонасида катта лейтенант Аҳмаджон Отамуродов, маёр Ҳасанбой Мадримов, подполковник Фарҳоджон Шукуровларнинг умр йўли, хизматда эришган ютуқлари, ибратли фазилатлари хотирланди. Хонадон эгаларига байрам дастурхонига туҳфа сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech