Олмалиқ шаҳрида “Ватан меҳри юрагимда” шиори остида ўтказиб келинаётган “Тўмарис издошлари” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ички ишлар органлари тизимидаги аёл ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, улар қалбида касбга садоқат, мардлик ва жасорат туйғуларини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда 18 та жамоа беллашди.
Қизиқарли шартлар давомида ҳар бир иштирокчи ўзининг билим салоҳияти, интеллектуал қабилияти, жанговар-жисмоний тайёргарлиги, пазандалик маҳорати ва истеъдодини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари уларнинг чиқишини холисона баҳолаб борди.
Беш кун давом этган кўрик-танлов якунида 1-ўринни ИИВ академияси, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, 3-ўринни Қашқадарё вилояти ИИБ ва Тошкент вилояти ИИББ жамоалари қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати