Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Аждодларга муносиб издошлар

17 Февраль 2025, 08:02

137

ИИВ академиясида буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Маънавият ва маърифат масканида йиғилганлар йирик давлат арбоби, қомусий олим, шоҳ ва шоир ижодида Ватан соғинчи мавзуида сўз юритдилар. Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этган адабий кечада Бобурнинг жаҳон хазинасидан ўрин олган дурдона ғазаллари ёд айтилди. Иқтидорли курсантлар саркарда ҳаётининг мураккаб даврларини саҳна кўриниши орқали кўрсатиб бердилар.

Шу куни саф майдонида “Бобур издошлари” ҳарбий-спорт мусобақалари ҳам уюштирилди. Ёшларни мард, фидойи ва ватанпарвар шахс этиб тарбиялаш, улар қалбида аждодларимизга ворислик руҳини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган мусобақада 2-ўқув курси курсантлари ўзаро беллашди.

“Жанговар саф қўшиғи”, “Ҳарбий эстафета” ва “Арқон тортиш” шартлари якуни бўйича биринчи ўрин 4-отрядга, иккинчи ўрин 1-отрядга ҳамда учинчи ўрин 5-отрядга насиб қилди. Ғолиб ва совриндорлар диплом билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech