Пойтахтимизда шахмат бўйича ички ишлар вазири кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан 19 та жамоа қатнашган мусобақада ИИВ академияси вакиллари ҳам совриндорлар қаторида жой олди.
Швейцарча тизим асосида ўтган баҳсларда вакилларимиз 21 та партиянинг 15 тасида ғалаба қозониб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Ғолиблик Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига насиб ўтган бўлса, Жазони ижро этиш департаменти ўчинчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақанинг яккалик баҳслари ҳам жамоамиз учун омадли келди. Курсантимиз Хуршидбек Раҳимов рақиблари билан муносиб дона суриб, якунда шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Ғолиб ва совриндорларга кубог, медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати