“Адабиёт – халқнинг юраги, элнинг маънавияти” эзгу ғояси асосида ўтказилаётган машғулотлар осойишталик посбони бўлишдек шарафли касбни танлаган курсант ёшларга улкан маънавий озуқа бермоқда.
Ёш авлодни эзгу мақсадлар сари илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари ва юртга дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, бой адабий меросимизни ёшлар орасида кенг тарқиб этиш тадбирдан кўзланган асосий мақсаддир.
Сайёр дарслар ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари билан бирга, таниқли ижодкорлар ҳамда адабиётшунос олимлар томонидан олиб борилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати