Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Адибдан ҳаётий ўгитлар

23 Апрел 2026, 21:45

88

ИИВ академиясида таниқли адиб, юридик олим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Комил Синдаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ижодкорнинг умр йўли, серқирра фаолияти, адабиётнинг инсон тарбиясидаги ўрни, жамиятимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди.

Учрашув меҳмони йиғилганларга юзланар экан, устозларидан олган сабоқлари, кўп йиллик меҳнатлари ортидан тўплаган бой тажрибаси, илм бобида эришган ютуқлари, ёзувчиликка қўйган илк қадамлари, детектив жанрида ижод қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, ҳаётидаги қизиқ воқеалар хусусида гапириб берди.  

Китобларининг  аксарияти ҳаётий воқеалар, кўрган ва билганларига таяниб ёзилгани, ўқувчи учун содда ва равон тилда эканлигини таъкидлаб, бугунги ёшлар орасида детектив жанрига иштиёқманд китобхонларнинг кўпайиб бораётгани унга янги куч ва илҳом бағишлашини айтиб ўтди.

Тадбир мароқли суҳбат ва савол-жавоблар билан давом этди. Ёзувчи ҳар бир инсон она юртининг тарихи, адабиётини мукаммал билиши, юксак чўққи ва марраларга эришиш, оилада маънавий қадриятларни мустаҳкам қарор топтириш учун китоб ўқишни канда қилмаслигини алоҳида қайд этиб ўтди. Академиядаги мухлисларига китобларидан туҳфа қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech