ИИВ Академиясида ички ишлар органларининг жиноятга оид мурожаатларни кўриб чиқиш фаолиятини такомиллаштириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда ИИВ Ташкилий департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси профессор-ўқитувчилари, “тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар иштирок этди.
Қайд қилинганидек, юртимизда амалга оширилаётган кенг қавровли ислоҳотлар натижасида халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг самарали механизмлари ҳаётимизга табиқ этилмоқда. Бу борада янги таҳрирда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилингани мустаҳкам ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда. Бироқ жамиятда кечаётган ўзгаришлар мурожаатлар билан ишлаш амалиётини замон талабларига мос янада такомиллаштиришни ҳам тақозо этаётгани табиий. Зеро, тизим самарадорлигини ошириш давлат органларнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Давра суҳбатида Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев сўз олиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда амалиётда юзага келаётган айрим муаммолар, соҳага электрон тизимни кенг жорий қилиш, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш масалаларига тўхталди.
Очиқ мулоқотда ИИВ Ташкилий департаментининг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, полковник О.Жўрабоев, Фарғона вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, маёр С.Юлдашев, Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси ката ўқитувчиси А.Шарофутдинов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ички ишлар органларида мурожаатлар билан ишлашнинг самарали механизмларини жорий қилишнинг афзалликлари атрофлича тушунтириб ўтилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати