ИИВ академиясининг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Лола Раджапова илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ички ишлар органлари ходимлари ижтимоий ҳимоясининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш” мавзуида ёзган диссертациясини Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати