2021 йилнинг 19 ноябрь куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.I.Yu.25.01 рақамли Илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Академия мустақил изланувчиси, подполковник Муминов Музаффар Эркинович “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан “Ишни судга қадар юритишда далилларни процессуал расмийлаштиришни такомиллаштириш” мавзуидаги юридик фанлар бўйича фалсафа докторлиги (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати