ИИВ академиясининг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор Азизбек Неъматов илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларнинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш” мавзуида ёзган диссертациясини ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати