ИИВ академиясининг Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, майор Иззатилла Насиров илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган аёллар рецидив жиноятчилигининг олдини олишни такомиллаштириш” мавзуида ёзган диссертaциясини ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати