ИИВ академиясининг Тезкор қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси, подполковник Садриддин Исомиддинов илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Фирибгарлик жиноятларининг виктимологик профилактикасини такомиллаштириш” мавзуида тайёрлаган диссертациясини ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати