ИИВ академиясининг Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлими бош инспектори, майор Элдор Нишонов илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Безорилик жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш” мавзуида ёзган диссертациясини ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати