Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул бошланмоқда

Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул бошланмоқда

Жорий йилнинг 15 сентябридан ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим факультетининг таянч докторантура ва мустақил изланувчилик йўналишларига ҳужжатлар қабул қилинади. 

Талабгорлар қуйидагиларни тақдим этишлари керак:

1) ариза ёки билдирги (бевосита ва юқори турувчи раҳбар розилик билдирган ва унинг имзоси билан тасдиқлаган ҳолда);

2) Академия бошлиғи номига ёзилган йўлланма хат (юқори турувчи раҳбар ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланиб, талабгорнинг барча ҳужжатлари илова қилинган ҳолда);

3) 2 дона 4х6 шаклдаги расм ва паспорт нусхаси;

4) қисқача биографик маълумотнома (таржимаи ҳол);

5) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;

6) иш жойидан хизмат тавсифномаси (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдиқланган ҳолда);

7) илмий ишлар рўйхати (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдқиланган ҳолда) ва уларнинг нусхалари;

8) илмий раҳбардан розилик хати.

Ҳужжатлар https://phd.mininnovation.uz/ электрон манзили орқали 15 октябрга қадар қабул қилинади.

 

ИИВ Академиясининг Олий таълимдан

кейинги таълим факультети

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech