Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультетининг мустақил изланувчилик йўналишига 2021 йил биринчи чораги учун ҳужжатларни расмийлаштириш давом этмоқда.

Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: 

1) ариза (билдирги) (бевосита ва юқори турувчи раҳбарнинг розилик билдирган ва имзоси билан тасдиқлаган ҳолда);

2) Академия бошлиғи номига ёзилган йўлланма хат (юқори турувчи раҳбар ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланиб, талабгорнинг барча ҳужжатлари илова қилинган ҳолда);

3) 2 дона 4х6 шаклдаги расм ва паспорт нусхаси;

4) қисқача биографик маълумотнома (таржимаи ҳол);

5) анкета варақаси (кадрлар бўлимида имзоланган ва кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда);

6) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

7) меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (объективка кадрлар бўлимидан имзоланган ва кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда);

8) иш жойидан хизмат тавсифномаси (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдиқланган ҳолда);

9) илмий ишлар рўйхати (имзоланган ва маълумот учун муҳри билан тасдқиланган ҳолда) ва уларнинг нусхалари;

10) илмий раҳбардан розилик хати.

Ҳужжатлар тикилган, рақамланган ва рўйхатга олинган (опис қилинган) бўлиши лозим.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 10 февралига қадар қабул қилинади.

 

ИИВ Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультети

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech