Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

ИИВ АКАДЕМИЯСИНИНГ МАГИСТРАТУРАСИГА 2022/2023 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

ИИВ АКАДЕМИЯСИНИНГ МАГИСТРАТУРАСИГА 2022/2023 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Магистратуранинг биринчи даражадаги “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар:

1) олий маълумотли бўлиши;

2) иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги ёки муқаддам фаолият кўрсатган магистратура, Олий академик курслар ҳамда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслари)ни тамомлаган бўлиши;

3) ички ишлар органларида камида 3 (уч) йиллик амалий иш стажига эга бўлиши;

4) сўнгги 1 (бир) йил давомида қуйидаги лавозимлар:

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва Ички ишлар вазирлигига бевосита бўйсунувчи таркибий тузилмалар бўйича бўлим бошлиғи, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимларда;

- Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг аппаратлари бўйича бошқарма бошлиғи, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимларда;

- туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи лавозимларида хизматни ўтаб келаётган бўлиши шарт.

Магистратуранинг иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар:

1) олий маълумотли бўлиши;

2) ички ишлар органларида камида 3 (уч) йиллик амалий иш стажига эга бўлиши;

3) сўнгги 1 (бир) йил давомида қуйидаги лавозимлар:

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва вазирликка бевосита бўйсунувчи таркибий тузилмалар бўйича бош инспектор, бош мутахассис, етакчи юрисконсульт, бош эксперт, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи (тезкор вакил), муҳим топшириқлар бўйича инспектор, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимларда;

- Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг аппаратлари бўйича бўлинма бошлиқлари, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимларларда;

- туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқарма (бўлим)лари бўлим бошлиқлари, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимларда;

- жазони ижро этиш муассасалари бўлим бошлиқлари, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа (даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимлари бошлиқларидан ташқари) лавозимларда хизматни ўтаб келаётган бўлиши шарт.

Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг 1 йиллик педагогик (юриспруденция йўналишида) иш стажига эга шаҳодатланган профессор-ўқитувчилари ҳам магистратуранинг иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислигига ҳужжат топширишлари мумкин.

Магистратурада ўқиш истагидаги номзодларнинг ҳужжатлари электрон тартибда қабул қилинади. Бунда номзод magistr.akadmvd.uz манзилига зарур маълумотларни киритади

ва ИИВ Академияси бошлиғи номига ёзилган билдиргининг электрон нусхасини ушбу манзилга юборади. Билдирги қабул қилингандан сўнг ИИВ Академияси қабул комиссияси котиби томонидан номзодга билдиришнома юборилади.

Магистратурага ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

1) ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

2) махсус касбий танлов (умумжисмоний тайёргарлик даржасини баҳолаш ва номзоднинг компетенцияларини диагностика қилиш);

 3) якуний суҳбат.

 Ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 апрелидан 1 май кунига қадар қабул қилинади.

ИИВ Академияси қабул комиссияси

 

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech