Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

ИИВ АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ БОШЛАНМОҚДА

ИИВ АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ БОШЛАНМОҚДА

ИИВ академияси 2025/2026 ўқув йили учун магистратуранинг “ташкилий-стратегик бошқарув”, “ташкилий-тактик бошқарув” ҳамда “илмий-педагогик фаолият” мутахассисликлари бўйича қабул эълон қилади.

“Ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар бакалавр даражаси ёки дипломли мутахассис малакаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги дипломига тенглаштирилган (муқаддам фаолият кўрсатган магистратура, Олий академик курслар ёки Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини тамомлаган) диплом, шунингдек, “подполковник” махсус унвонига эга бўлиши лозим.

“Ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислигига охирги бир йил давомида қуйидаги лавозимлардан бирини эгаллаб келаётган номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

ИИВ марказий аппарати ҳамда вазирликка бевосита бўйсунувчи таркибий тузилмалар бўйича – бўлим бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари аппаратлари бўйича – бошқарма бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;

туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бўйича – ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиқлари;

Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари.

Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар бакалавр даражаси ёки дипломли мутахассис малакаси, шунингдек, “майор” махсус унвонига эга бўлиши керак.

“Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислигига охирги бир йил давомида қуйидаги лавозимлардан бирини эгаллаб келаётган номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

ИИВ марказий аппарати ва вазирликка бевосита бўйсунувчи таркибий тузилмалар бўйича – бош мутахассис, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, етакчи юрисконсульт, бош эксперт, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи (тезкор вакил), бош инспектор, уларга тенглаштирилган ва улардан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари аппаратлари бўйича – бўлинма бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;

туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бўйича – туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғи ўринбосарлари лавозимидаги ходимлар;

жазони ижро этиш муассасалари бўйича – бўлим бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар.

Илмий-педагогик фаолият” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар таянч олий юридик маълумот, шунингдек, камида икки йиллик амалий хизмат стажига эга бўлиши шарт.

ИИВ академиясининг бакалавриат таълим йўналишини имтиёзли диплом билан тамомлаган ва камида икки йиллик амалий хизмат стажига эга бўлган ходимлар магистратуранинг “илмий-педагогик фаолият” мутахассислигига танловларсиз ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, кундузги таълимда ўқиш даврида “Ички ишлар вазирлигининг Жалолиддин Мангуберди номидаги стипендиати” ёки “Ички ишлар вазири стипендиати” фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган ва бакалавриатни имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчилар “илмий-педагогик фаолият” мутахассислигига амалий хизмат стажига эга бўлмаган ҳолда танловларсиз қабул қилинади.

Магистратурада ўқиш истагидаги номзодларнинг ҳужжатлари электрон тартибда қабул қилинади. Бунда номзод magistr.akadmvd.uz манзилига зарур маълумотларни киритади ва ИИВ академияси бошлиғи номига ёзилган билдиргининг имзоланган электрон нусхасини ушбу манзилга юборади. Билдирги қабул қилингандан сўнг қабул комиссияси томонидан номзодга билдиришнома юборилади.

Магистратурага ўқишга қабул қилиш номзодлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

1) ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

2) махсус касбий танлов (ёзма иш ҳамда номзодларнинг компетенцияларини диагностика қилиш);

3) якуний суҳбат.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2025 йилнинг 1 апрелидан 1 июнига қадар қабул қилинади.

Маълумот учун: ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармаси, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси Тиббиёт бошқармаси, Ҳарбий-сафарбарлик бошқармаси, Ахборот хизмати, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси, Назорат-тафтиш инспекцияси, ахборот технологияларини жорий этиш бўлинмалари ходимлари ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши учун магистратуранинг “ташкилий-тактик бошқарув” ва “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассисликларида ўқиши талаб этилмайди.

Қабул комиссияси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech