Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Чора-тадбирлар ижроси ўрганилмоқда

18 Ноябр 2026, 19:58

98

ИИВ академияси ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидаги ички ишлар бўлинмаларида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирининг 2026 йил 17 июлдаги режа-топшириғи асосида амалга оширилаётган тадбирлар давомида мақсадли кўрсаткичлар ва уларнинг натижадорлиги таҳлил қилиниб, тизим самарадорлигини оширишга қаратилган долзарб чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Хусусан, ҳудудларни ўрганиш жараёнида соҳавий хизматлар фаолияти, стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар сифати, уларнинг ижроси, куч-воситаларни самарали бошқариш ва тақсимлаш, шахсий таркиб аъзоларининг хизмат вазифалари, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш масалалари мониторинг қилинмоқда.

Ўз навбатида, аниқланган камчиликлар масъуллар билан биргаликда муҳокама қилиниб, замонавий иш услубларини амалиётга жорий қилиш, бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш, мақсадли чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш, ислоҳотлар натижадорлигини ошириш юзасидан услубий-амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech