ИИВ академиясида ўтказилган расмлар танлови ушбу шиор остида курсантларни бирлаштирди.
Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганининг 35 йиллигига бағишланган тадбир ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилди.
Танлов давомида курсантлар миллий ғурур тимсоли бўлмиш байроғимизни нечоғлик қадрлашларини, унга бўлган ҳурмат ва садоқат туйғуларини, ички ишлар органлари ходимлари учун давлат рамзларининг аҳамиятини, уларнинг осойишталикни таъминлаш йўлидаги шарафли хизматларини ёрқин бўёқлар орқали тасвирлашга интилдилар.
Қизғин руҳда ўтган тадбир якунида ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан энг сара ижодий ишлар саралаб олиниб, фахрли ўринларга муносиб кўрилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати