Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Долзарб таклифлар билдирилди

18 Ноябр 2026, 21:47

49

Ҳозирги замонда юзага келаётган замонавий таҳдид ва хатарлар жиноят қонунчилигини такомиллаштириб боришни тақозо этмоқда.

ИИВ академиясида ўтказилган конференция қонун нормаларини қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларга илмий-амалий жиҳатдан ечим топишга қаратилгани билан долзарб аҳамият касб этди.

Анжуманда Одил судлов академияси, “Ижтимоий фикр” республика маркази, Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Божхона институти, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Криминология тадқиқот институти ҳамда академия вакиллари қатнашди.

Сўзга чиққанлар ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш, сунъий интеллект даврида киберхавфсизлик ва аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш, кибержиноятларни квалификация қилишдаги муаммолар, сунъий интеллект технологиялари билан боғлиқ жиноятларнинг ҳуқуқий тавсифи, тергов судяси институтининг суд назоратидаги ўрни ҳамда бошқа мавзуларда маъруза қилди.

Олимлар ва соҳа мутахассисларининг мулоҳазалари асосида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech