Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Зукко ёшлар беллашуви

10 Январь 2022, 10:01

2250

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ҳарбий олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” танлови ўтказилди.

“Биргаликда катта кучмиз!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, божхона институти ва Ички ишлар вазирлиги академияси жамоалари баҳслашди.

Танловнинг “Таништирув” шартида ёшлар келажакдаги мақсад ва орзу-умидлари, юртимизда ёш авлоднинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши йўлида яратилган улкан имкониятлар ҳамда ўзлари таълим олаётган ўқув даргоҳининг фаолиятини таърифлаб беришди.

Иккинчи шартда эса курсантларга эркин мавзуда ижод қилиш имконияти тақдим этилди. Жамоа аъзолари танлаган касбларидан келиб чиқиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, сарҳадларимизни ҳимоя қилиш, хизмат бурчи ва қасамёдига содиқ қолиш фазилатларини намоён этиб, жамиятда учраётган айрим иллатларни мутойибалар орқали талқин қилдилар.

– Бугун саҳнада йиғилган ёшларнинг мақсади бир, – дейди ИИВ Академиясининг 3-босқич курсанти Иқболжон Бекпўлатов. – Турдош таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Бугунги тадбир Янги Ўзбекистон ёшларини она Ватанимиз фаровонлиги учун садоқат билан хизмат қилиш йўлида янада жипслаштирди.    

Тадбир якунида барча иштирокчилар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбариятининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech