Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Жиноятларни барвақт олдини олиш – энг муҳим вазифа

4 Ноябр 2026, 22:05

39

Ички ишлар вазирлиги академияси раҳбари Рустам Хатамов Мирзо Улуғбек туманидаги “Буюк ипак йўли” маҳалласининг криминоген вазиятини ўрганди.

Айтиш жоизки, маҳалладаги кўп қаватли уйларда 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб, шундан 83 нафари алоҳида тоифадаги шахсларни ташкил этади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 4 та олдини олиш мумкин бўлган жиноят қайд этилган.

Ишчи гуруҳ томонидан маҳалланинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар манзилли ўрганилди.

Масъулларга ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш, низоли ва ажрим ёқасидаги оилаларда маиший муҳитни яхшилаш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, шунингдек кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи ва қаровсиз ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Академия бошлиғи “жиноят ўчоқ”лари сифатида белгиланган жойларда бўлиб, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган патруллик гуруҳлари фаолияти ва техник воситалар билан танишди. Криминоген вазиятни мунтазам назорат қилиш орқали фуқаролар осойишталигини таъминлаш, чақирувларга зудлик билан муносабат билдириш, ҳуқуқбузарлик ёки жиноятни фош этишдан уларнинг барвақт олдини олиш чораларини кўриш, хизматга юқори масъулият билан ёндашиш зарурлигини қайд этди.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, хонадонлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини техник қўриқловга олиш, ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг хавфсизлик талабларига риоя қилиш маданиятини ошириш, профилактика инспектори ва фуқаролар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech