Ички ишлар вазирлиги академиясининг Маънавият ва маърифат маркази саҳнасида “Жайдари келин” спектакли томошабинларга ҳавола этилди.
Маданий тадбир таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг мазмунли ҳордиқ олиши, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таниқли ижодкор Нуруллоҳ Аббосхон асари асосида саҳналаштирилган спектаклда ролларни Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри жамоаси ижро этди. Миллий қадрият ва анъаналар, оила одоби, халқимизга хос бетакрор фазилатлар ёртилган саҳна асари томошабинларда катта таассурот қолдирди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати