Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўзбекистон чемпионатидан 3 та олтин

15 Май 2022, 06:05

1571

10-12 май кунлари пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўзбек жанг санъати бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Уч кун давом этган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар вакиллари қатнашди. Маҳоратли спортчилар ўзбек жанг санъатининг “шахсий беллашув” йўналиши бўйича куч синашдилар.

Эътиборли жиҳати, мусобақа давомида Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учта олтин медалга сазовор бўлишди. Жамоамиз аъзоларидан Фируз Жумабоев (75 кг), Гулжон Маратова (52 кг) ҳамда Малика Ўрмонова (48 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech