Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Замонавий раҳбар ислоҳотчи бўлиши керак

08 Май 2024, 10:05

691

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи магистратурада таълим олаётган тингловчилар билан мулоқот қилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил ҳаётимизга чуқур сингиб бормоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ана шу мезонни қатъий мақсад, позицияга айлантиришни тақозо этмоқда. Бугун ички ишлар органларининг ҳар бир вакили, айниқса раҳбар кадрлар зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, ҳалол ва виждонан хизмат қилиши, фаолиятини танқидий баҳолаб бориши лозим.

Давра суҳбати аввалида академия бошлиғи Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, пировард натижалари, халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётган юксалишлар, келгусидаги устувор мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил тўхталди. Кейинги йилларда ички ишлар соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилиб, халқ билан яқиндан ишлайдиган янги тизим яратилгани таъкидланди.

– Соҳа учун янги авлод раҳбар кадрларини тайёрлаш мақсадида таълим жараёни тубдан ислоҳ қилинди. Ўқитишнинг интерфаол ёндашувлари, хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш йўлга қўйилди. Муҳими, фақат билим бериш билан чекланиб қолаётганимиз йўқ. Устувор мақсадимиз ислоҳотлар талабига мос бошқарув кадрларини тайёрлашдир, – деди академия бошлиғи Рустам Хатамов.

Тадбир очиқ мулоқот руҳида давом этди. Тингловчилар бугуннинг раҳбари қандай бўлиши кераклиги, замонавий бошқарувнинг ўзига хос хусусиятлари, раҳбар маънавияти, шахсий фазилатларининг жамоадаги ўрни, ходимларнинг касбий маданиятини юксалтириш, тизим обруйини ошириш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш омиллари юзасидан зарур тавсиялар олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech