Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Замонавий раҳбар қандай бўлиши керак?

21 Июнь 2022, 10:06

2473

Ички ишлар вазирлиги академиясида раҳбарлик лавозимлари заҳирасига киритилган хотин-қизлар учун семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Ўқув курси давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида илм-фан ва таълим соҳасида раҳбар хотин-қизларнинг инновацион бошқарув компетенциясини ривожлантириш мақсадида ўтказилмоқда.

Машғулотларда “Марказий Осиё ва Ўзбекистон тарихида аёл етакчилар ва уларнинг давлат бошқарувидаги ўрни”, “Бошқарув психологиясининг назарий ва тарихий жиҳатлари”, “Ички ишлар органларида бошқарув тушунчаси, унинг мазмуни, функциялари, принциплари ва усуллари”, “Раҳбарлик психологияси ва бошқарув услублари”, “Аёлнинг раҳбарлик масъулияти” каби мавзулар бўйича кўникмаларни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Шуниндек Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳам атрофлича ёритилади.

Масъулларнинг таъкидлашича, машғулотларнинг инновацион ёндашувлар асосида малакали мутахассислар томонидан ўтказилаётгани самарадорликни янада оширмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech