“Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ИИВ Академиясидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган интеллектуал ўйин билимдонларни бирлаштирди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган беллашувда Академия профессор-ўқитувчилари ва ходимларидан таркиб топган 19 та жамоа қатнашди.
– Интеллектуал ўйинда илк бор иштирок этишим. Жамоани шакллантириш қийин бўлмади. Ўйин жараёнида саволларга аниқ ва топқирлик билан жавоб қайратишга ҳаракат қилдик. Муҳими, кўзланган мақсадга эришдик. Бундай ўйинлар ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириб, билим салоҳиятини чархлайди, – дейди подполковник Асқар Холов.
Беллашувда “Адолат” жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Эврика” ва “Амир Темур” жамоаларига иккинчи ҳамда учинчи ўринлар насиб этди. Тадбир китоб ярмаркаси билан давом этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати