Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Заҳириддин Бобур – юксак жасорат соҳиби

15 Февраль 2022, 08:02

1265

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарихда ўчмас из қолдирган сиймо. У ҳарбий фаолиятда yeтук давлат арбоби, муҳораба ва жангу жадалларда зафар қучган моҳир саркарда бўлган.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли ўрта умумтаълим мактабида шоҳ ва шоир таваллудининг 539 йиллигига бағишланган ватанпарварлик машғулоти ўтказилди. Ички ишлар вазирлиги академиясининг Тилларни ўрганиш кафедраси билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, шахсияти, ибратли фазилатлари хусусида кўплаб маълумотлар етказилди.

Заҳириддин Бобур давлат бошқарувида етук сиёсатдон, серқирра ижодкор, жасоратли ва мард киши бўлгани, гўзал хулқ-атвор соҳиби сифатида илм-фан ва маданиятга ҳомийлик қилгани, нафис ашъорлари билан ўзидан бой мерос қолдиргани таъкидланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech