Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Заҳириддин Бобур шеъриятида Ватан мадҳи

13 Февраль 2024, 09:02

266

Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан бири саналади.

Йирик давлат арбоби ва шоир таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида тадбир ўтказилди.

Бобуршунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, курсант ёшлар иштирок этган адабий кечада буюк аллома ижодида юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларининг ўрни ҳақида сўз юритилди. Бобур ғазалларидан намуналар ёд айтилиб, мисраларга шарҳ берилди. Шоир серқирра ижоди билан келгуси авлодлар учун  бой адабий мерос қолдиргани эътироф этилди.

Тадбир бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзоларининг Бобур ғазалларидан куйланган қўшиқлари ижроси билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech