ИИВ Академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонларни академия бошлиғи ўринбосари Руфтулло Нигматов қабул қилар экан, манфаатли ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг долзарб аҳамиятини эътироф этди.
Мулоқот чоғида томонлар ўзаро келгусидаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, долзарб мавзуларда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчи-курсантлар учун вебинар машғулотлар, шунингдек замонавий хавф-хатарларнинг олдини олишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш борасида таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати