Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Юксак касбий маданият билан хизмат сари…

17 Апрель 2023, 01:04

902

Давр янгиланиб боргани сайин, ички ишлар органи ходимларига қўйилаётган талаблар ҳам ўзгариб бормоқда. Айниқса соҳага кириб келаётган ёшларнинг касбий фазилатларини юксалтиришда тажрибали ходимларнинг билим ва малакаси таянч вазифасини ўтайди.

ИИВ Академиясида Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати вакиллари иштирокида мотивацион учрашув ташкил этилди. Тадбирда кундузги таълим курсантлари, ўқув курси офицерлари ҳамда Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлими ходимлари иштирок этди. 

Таъкидлаб ўтилганидек, ҳозирги тезкор даврда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида ички ишлар органларига янгича механизмлар жорий қилиняпти. Тизим ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда қонунийликка риоя этган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари керак. 

Учрашувда тажрибали амалиёт ходимлари назарий билим ва амалий кўникмаларни пухта ўзлаштириш, хизмат интизомига қатъий амал қилиш, касбий фазилатларни мунтазам равишда шакллантириб бориш юзасидан курсантларга маслаҳатлар беришди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech