Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшларни гиёҳвандликдан асраш – долзарб масала

12 Февраль 2024, 07:02

811

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ёшларни гиёҳвандликдан огоҳликка даъват этувчи тарғибот тадбири ўтказилди.

Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари, “Буюк ипак йўли” маҳалласи фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда гиёҳвандликнинг жамиятга салбий таъсири хусусда сўз борди.

Ёшларни гиёҳвандликдан асраш, унинг тарқалишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, бу борада жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, айниқса маҳаллалар, таълим муассасаларида тарғибот ишлари таъсирчанлигини ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “маҳалла еттилиги” тизими ҳамкорлигини кучайтириш долзарб вазифалар эканлиги айтилди.

Мулоқотда ёшлар ҳам сўз олиб, гиёҳвандликка қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасида ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech