Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшларга тўғри йўл кўрсатилди

14 Декабрь 2024, 06:12

142

ИИВ академияси вакиллари пойтахтимиздаги олий таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказишди.

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида бўлиб ўтган тадбир “Жиноятчилик – миллат танламас иллат” деб номланди.

Учрашувни университет проректори Рўзимурод Чориев очиб, ёшлар таълим-тарбиясига оид долзарб масалаларга тўхталди. Шундан сўнг ИИВ академияси профессори Шариф Қобилов ҳамда магистратура тингловчилари Ҳамза Жамолов, Ғайратжон Тошхўжаевлар ўз маърузалари билан чиқиш қилди.

Очиқ руҳда ўтган тадбирда ёшлар маънавиятига таъсир кўрсатаётган иллатлар, ахборот хуружлари ва таҳдидларининг оқибатлари, ёшлар қатлами томонидан кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг асосий сабаблари, жамиятда жиноятчилик ва коррупцияга барҳам беришнинг энг муҳим йўналишлари борасида сўз юритилди.

Талабалар турли интернет ўйинлари, диний мазмундаги даъватлар, гиёҳвандлик воситалари ва психофаол моддаларни истеъмол қилиш ҳамда маънавиятимизга бегона бўлган бошқа иллатлардан огоҳ бўлишга чақирилди.

Шунингдек, Тошкент давлат стоматология институтида ҳам тарғибот тадбири ўтказилиб, унда ёшларнинг конституциявий билимлари, ҳуқуқий саводхонлиги, жамиятимизда кечаётган ислоҳотлардан хабардорлиги оширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech